Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Давлат пул чиқаришда халқаро валюта жамғармаси, халқаро банк, марказий банк каби нарсаларга таяниши шарт эмас. Фақат у қабул қилган пул бирлиги товар ва меҳнатни сотиб олиш қувватига эга бўлса, бас. Шунинг ўзи унинг пул бўлишига кифоя қилади. Олтин-кумушнинг ўзи зарб қилиниши ҳам, уларга таянувчи ўринбосар қоғоз пуллар бўлиши ҳам, маълум миқдордаги олтин-кумуш захирасига эга бўлган васиқа қоғозлари бўлиши ҳам, умуман, инсон унга товар ва меҳнат сотиб олиши мумкин бўлган оддий қоғоз пуллар (банкнотлар) бўлиши ҳам мумкин.


Давлатлар ўзаро олтин-кумуш билан муомала қилиб келишган. Ҳар бир давлат пулининг олтин-кумушга нисбатан ўзгармайдиган, бошқалардан ажралиб турадиган маълум белгиси бўлган. Кейин бир давлат олтин-кумуш пуллар билан бирга қоғоз пуллар ҳам чиқара бошлаган. Сўнг яна бир давлат олтин-кумуш пуллари қолиши билан бирга қоғоз пуллар чиқаришни ҳам қабул қилган. Шу билан дунё пуллари олтин-кумуш, олтин-кумушга алмашиниш қобилиятига эга бўлган қоғоз пуллар ҳамда ҳеч нарсага таянмайдиган қоғоз пуллар бўлиб қолган. Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан 1971 йилга қадар пуллар асосан икки турли, маъданий ва мазкур уч хил қоғоз пуллар бўлган. 1971 йилдан бошлаб Америка қўшма штатларининг президенти Никсоннинг Бреттон-Вудс иттифоқининг тугаганлигини эълон қилиб, долларни олтинга алмаштириб беришни бекор қилинганини эълон қилганидан кейин бутун дунё ёлғиз мажбурий қоғоз пул низоми асосида юра бошлади.

 

Алмашиниш баҳоси

Алмашиниш пулни пулга алмаштиришдир. Бир хил жинсдаги пулларни алмаштириш ҳам, ҳар хил жинсдаги пулларни алмаштириш ҳам, масалан, олтинни олтинга, кумушни кумушга алмаштириш ҳам, олтинни кумушга, кумушни олтинга алмаштириш ҳам мумкин. Бир хил жинсдаги пуллар алмаштирилганда тенглик бўлиши шарт. Ортиқ-кам бўлиши рибодир, ҳаромдир. Олтинни олтинга, ўз нархидаги олтинга алмашиниш имкониятига эга бўлган қоғоз пулни олтинга алмаштириш бунинг мисолидир. Шунинг учун бундай ҳолатда алмашиниш курси мавжуд бўлмайди.

 

121-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143